45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бошланмоқда
2024-09-10 14:00:00 / Янгиликлар

Бугун, 10-сентабр куни Венгриянинг Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
197 та эркаклар, 184 та аёллар жамоалари иштирок этаётган мазкур олимпиадада Ўзбекистон шахматчилар жамоаси ҳар икки гуруҳда юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Турнир швейтсарча форматда 11 тур давом этади.
Ўзбекистон шахмат эркаклар терма жамоасида Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Жаҳонгир Ваҳидов иштирок этмоқда.
Қизлар терма жамоасида эса Афруза Ҳамдамова, Нилуфар Якуббаева, Умида Омонова, Маржона Маликова ва Нодира Нодиржонова қатнашади. Ушбу жамоалар халқаро мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган энг кучли шахматчилар ҳисобланади.
Барча шахматчиларимизга мусобақаларда улкан зафарлар тилаймиз. Олға Ўзбекистон!

