ДХХ кубоги финал мусобақалари якунлади
2024-08-24 22:00:00 / Янгиликлар

Маҳалла ёшлари ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича “ДХХ Кубоги” мусобақасининг Республика финал босқичи натижалари
“Беш ташаббус олимпиада” лойиҳалари доирасида футбол ва мини-футбол бўйича ўтказилаётган “ДХХ Кубоги” мусобақаларида www.5tashabbus.uz платформаси орқали жорий йилда 689 минг нафар футбол ихлосмандлари иштирок этиш истагини билдирган.
Республика босқичига 14 та ҳудуддан 3 тадан, жами 42 та футбол жамоалари: мини-футбол (қизлар), мини-футбол (ўғил болалар) ҳамда катта-футбол (ўғил болалар) мусобақалари ўтказилди. Бунда футбол мусобақалари 4 босқичда (сектор-туман-ҳудуд-республика) ташкил этилди.
Республика якуний финал ўйинларида 6 та вилоятнинг 9 та футбол жамоалари 1-, 2-, 3-ўрин ғолибликларни қўлга киритди.
Футбол ва мини-футбол бўйича ўтказилаётган “ДХХ Кубоги” мусобақасининг тадқирлаш маросими 2024 йилнинг 24 август куни пойтахтимиздаги “ЖАР” с порт мажмуасида ўтказилди якуний фина босқичи ва тақдирлаш маросимида 8 минг нафардан ортиқ футбол ихлосмандлари иштирок этди.
“ДХХ Кубоги” финал ўйинлари натижаларига кўра:
Мини-футбол(қизлар) ўртасида бўйича:
1-ўрин - “ҚАРШИ” жамоаси (Қашқадарё в., Қарши ш. 3-сектор);
2-ўрин - “ЧИНОЗ” жамоаси (Тошкент в., Чиноз тум. 3-сектор) ;
3-ўрин - “АРНАСОЙ-W” жамоаси (Жиззах в., Арнасой тум. 2-сектор).
Мини-футбол(ўғил болалар) ўртасида бўйича:
1-ўрин - “ЯНГИ-АВЛОД” жамоаси (Қашқадарё в., Қамаши тум. 4-сектор);
2-ўрин - “ДАМБОҒ” жамоаси (Наманган в., Наманган ш. 4-сектор);
3-ўрин - “ЖЎРАБОД” жамоаси (Бухоро в., Шофиркон тум. 3-сектор).
Катта-футбол бўйича:
1-ўрин - “АРАБХОНА” жамоаси (Қашқадарё вилояти, Косон тумани);
2-ўрин - “ОҚОВУЛ” жамоаси (Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани);
3-ўрин - “ПОЛОСОН” жамоаси (Андижон вилояти, Андижон тумани).









