Мутолаа фойдаланувчилар сони 600 мингдан ошди!
2024-08-16 10:00:00 / Янгиликлар

“Мутолаа” мобил иловаси – ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг нодир дурдонасини бир жойга жамлаган замонавий кутубхона. Ёшлар ва катталар учун электрон, аудио ва видео форматларда адабиёт оламига бепул кириш имконини яратган бу илова, фойдаланувчиларни адабиётга яқинлаштиришда муҳим қадам бўлди.
Айниқса, фойдаланувчилар сонининг кундан-кунга ортиб бораётганлиги илованинг қанчалик оммалашганини кўрсатмоқда. Бугунги кунда, ушбу адабий хазинадан 600 мингдан ортиқ инсон фойдаланмоқда.
