“Келажак касблари” лойиҳасининг навбатдаги натижалари.
2024-08-13 11:30:00 / Янгиликлар
Хоразмлик ёшлар ҳам “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида эгаллаган билимлари сабаб юқори натижаларга эришмоқда. Лойиҳа доирасида олган билимлари туфайли, улар CEFR сертификатларига эга бўлишди ва хорижий тилларни мукаммал эгаллаш йўлида улкан қадам ташлашди.

Хусусан, Хоразм вилоятидаги “Harvard English Team” ўқув маркази ушбу ёшларга замонавий, сифатли таълим бериб, уларнинг келажакка интилишини қўллаб-қувватламоқда. Ёшларимизнинг келажакдаги фаолиятларига катта муваффақият тилаймиз, уларнинг ютуқлари ҳали олдинда!





