“Иқтидорли” ёшлар билан танишинг.
2024-07-30 09:50:00 / Янгиликлар

Болтаева Моҳира Матёқуб қизи 2001 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент Педиатрия тиббиёт институти 6-курс талабаси, Кимё фани бўйича Ўзбекистон терма жамоасини халқаро фан олимпиадаларига тайёрлайдиган ёш иқтидор эгаси.
2019 йил 51-Халқаро кимё олимпиадаси кумуш медали;
2019 йил 53-Халқаро Менделеев олимпиадаси бронза медали;
2020 йил Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори;
2020 йил Талабалар ўртасида республика олимпиадаси 1-ўрин;
2021 йил Талабалар ўртасида халқаро олимпиадада 2-ўрин соҳибаси.
Моҳира Болтаева тайёрлаган шогирдларининг 15 дан ортиғи халқаро кимё олимпиадаларида бронза, кумуш ва олтин медалларини қўлга киритиб келмоқда.
Жумаладан, жорий йилнинг 29 июль куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтган 56-Халқаро кимё олимпиадасида қаҳрамонимизнинг 3 нафар шогирди 1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритди.
