Париж–2024: Диёра Келдиёровадан тарихий ғалаба
2024-07-29 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларини олтин медаль билан бошлади. Маҳоратли дзюдочимиз Диёра Келдиёрова (-52 кг) финалда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг -48 кг вазн тоифасидаги чемпиони косоволик Дистрия Красничини мағлубиятга учратишга эришди.
Азиз юртдошлар, шу тариқа Диёра Келдиёрова Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритган илк ўзбекистонлик дзюдочига айланди. Шунингдек, 16 йил деганда ўзбекистонлик аёл спортчи яна Олимп шоҳсупасига кўтарилмоқда.
Ёшлар ишлари агентлиги жамоаси номидан дастлабки олтин медаль билан барча юртдошларимиз ва Диёрахонни самимий муборакбод этамиз. Барчага тарихий ғалаба муборак бўлсин. Қолган кунларда иштирок этадиган барча атлетларимизга ҳам шундай ёрқин ғалабалар тилаб қоламиз! Биз сен билан фахрланамиз, Диёра!
