Ўзбекистонлик қиз немис тили бўйича Бутунжахон олимпиадасида ғолиб бўлди.
2024-07-23 11:35:00 / Янгиликлар

Ўзбекистонлик қиз немис тили бўйича Бутунжахон олимпиадасида ғолиб бўлди.
Германиянинг Геттинген шаҳрида ўзбекистонлик Райёна Иброҳимова немис тили бўйича Бутунжахон олимпиадасида ғолиб бўлди. Мазкур олимпиадада 62 давлатдан ўқувчилар иштирок этди. Райёна Иброҳимова биринчи ўринни бангладешлик Махек Хон ва шимолий македониялик Ана Котевска билан бўлишди.
Ёш ўқувчилар орасида немис тили бўйича билим ва ижодкорликни баҳоловчи танловда “кумуш” ва “бронза” Мексика, Италия, Словакия, Польша ва Британия вакилларига насиб этди. Райёна 16 ёшда бўлиб, келажакда Германияда немисшунослик йўналишида таҳсил олиб, таржимон бўлишни режалаштирган.
Ушбу ғалаба билан ҳамюртимиз Райёнани Ёшлар ишлари агентлиги жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз!
