Халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашинуви.
2024-07-23 20:45:00 / Янгиликлар

Халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашинуви.
Хабарингиз бор, Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлган эди. Ташриф давоми сифатида Шэньчжэнь тадбиркор-аёллар уюшмаси раҳбари Чжао Хинчжу хоним бошчилигида Хитой Халқ Республикаси делегацияси Ўзбекистонга келди.
22-июль куни Хитой делегацияси аъзолари ўзбекистонлик ёш тадбиркор аёллар билан мулоқот қилиш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги биносига ташриф буюришди. Даставвал делегация аъзолари пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройидаги “Креатив парк” имкониятлари ва Агентлик биносидаги бир қатор лойиҳа офислари билан танишдилар.
Мазкур учрашувда таълим, маданият, туризм, қишлоқ хўжалиги, бизнес хизматлар, халқаро савдо, дизайн ва сунъий интеллект каби йўналишлар бўйича ўзаро тажриба ҳамда фикр алмашилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дўстлик алоқаларини мадҳ қилишга қаратилган маданий дастур ташкил этилди.









