“Top 100 Uni Camp” лойиҳаси.
2024-07-20 11:00:00 / Янгиликлар

“Top 100 Uni Camp” лойиҳаси.
Йошлар ишлари агентлиги томонидан ташкил қилинган “Top 100 Uni Camp” лойиҳаси ёшларга дунёнинг Топ 100 университетларига ариза топшириш жараёнларини ўрганиш учун ажойиб имконият эшикларини очади.
2024-йил “Top 100 Uni Camp” номи остида ўз фаолиятини бошлаган лойиҳа ёшларга чет эл университетларига ариза топшириш жараёнини бепул, содда ва тушунарли усулда ўргатишни мақсад қилган. Лойиҳанинг илк мавсуми Бўстонлиқ туманидаги ёшлар оромгоҳида старт олди.
Куни кеча, оромгоҳ иштирокчилари Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси раиси Қаҳрамон Қуронбоев билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашув давомида Ўзбекистонда ёшларга яратилаётган имкониятлар, китобхонликни тарғиб қилиш лойиҳалари ва хорижнинг нуфузли университетларида таҳсил олишда учрайдиган баъзи муаммолар ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган лойиҳалар ҳақида таклифлар берилди.






