“Ёшлар ойлиги” ва “Бутунжаҳон ёшлар фестивали”
2024-07-06 15:00:00 / Янгиликлар

Ҳар йил анъанавий ўтказилиб келинаётган “Ёшлар ойлиги” доирасида жорий йилда ҳам 9 452 та маҳалла, 208 та туман ва шаҳарда маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари, танлов, мусобақа, фестиваль ва форумлар ўтказилди. Ушбу тадбирларда 7 млндан ортиқ ёшларнинг иштироки таъминланди.
Хусусан, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида волейбол, стритбол, футбол, мини-футбол, енгил атлетика, стол тенниси, воркаут ва кураш мусобақалари ҳамда “Мушоира”, “Ибрат”, “Заковат” танловларининг маҳалла-сектор-туман(шаҳар) босқичлари, “Беш ташаббус паралимпияси”нинг республика босқичи ўтказилди.
10-25 июнь кунлари Республиканинг барча ҳудудларида, сайлгоҳлар, маданият ва истироҳат боғларида рассомлар кўргазмалари, мушоира кечалари, интеллектуал ўйинлар, турли викториналар, “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестиваллари, 200 дан ортиқ йирик гала-концертлар ўтказилди.
Вазирлик ва идора раҳбарлари, сектор раҳбарлари, ҳокимлар, олий таълим муассасалари ректорлари томонидан ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқотларда 1,5 млндан ортиқ ёшлар қамраб олинди. Учрашувлар давомида аниқланган 3,5 мингга яқин муаммо ва таклифдан 2,2 мингдан ортиғи (62 фоизи) жойида ҳал этилди. Қолган 1,3 мингга яқин таклиф ва муаммолар юзасидан йўл хариталари ишлаб чиқилди.
Шунингдек, вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда хўжалик бирлашмалари ходимлари ўртасида “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик-танлови, “Заковат” интеллектуал ўйини ва спорт мусобақалари ташкил этилиб, 550 мингга яқин ёш мутахассислар жалб этилди.
Мобил операторлар томонидан барча абонентларга “Сизни 30 июнь – “Ёшлар куни” билан табриклаймиз!” матнида ўзбек ва рус тилларида SMS хабарномалар юборилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида барпо этилган жами 14 та ёшлар объекти фойдаланишга топширилди.
Маълумот учун: 2 та Универсал спорт мажмуаси, 2 та “Ёшлар технопарки”, 2 та “ИТ-парк”, 1 та “Ёшлар маркази”, 1 та шахмат мактаби, 1 та “ИТ” академия, 1 та “Баркамол авлод” болалар ижодиёт маркази, 1 та университет, 1 та оромгоҳ, 1 та ахборот-кутубхона маркази, 1 та “Креатив парк” биноси.
Йиллар давомида илм-фан, таълим, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, маданият, санъат ва спорт соҳаларида фаол ва ижобий натижаларга эришган ёшлардан 28 нафари “Мард ўғлон” давлат мукофоти, 35 нафари “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқаро тадбирларда билдирган таклиф ва ташаббусларининг ижросини юқори савияда таъминлаш мақсадида 26-30 июнь кунлари илк маротаба “Бутунжаҳон ёшлар фестивали” ўтказилди.
Фестиваль доирасида 15 та халқаро тадбир, 40 дан ортиқ икки ва кўп томонлама учрашув ва лойиҳалар, 100 дан ортиқ танлов ва мусобақалар ўтказилиб, ушбу тадбирларда 92 та давлатдан 700 нафардан ортиқ хорижий делегатлар, 1 млн нафарга яқин маҳаллий ёшлар иштирок этди.
Фестивалнинг очилиш маросими 26 июнь куни Самарқанд шаҳридаги “Боқий шаҳар” мажмуаси ҳудудидаги амфитеатрда 1,5 минг ёшлар иштирокида ташкил этилди.
27-28 июнь кунлари фестиваль доирасидаги тадбирлар Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида алоҳида дастурлар асосида ўтказилди.
Хусусан, Самарқанд вилоятида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ёшлар форуми, Қўшилмаслик ҳаракати Ёшлар саммити, ТОП-500даги ОТМлар иштирокида Глобал таълим форуми ўтказилди.
Бухоро вилоятида Марказий Осиё ёшлар форуми, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларининг Ёшлар Кенгашини тузиш бўйича экспертлар йиғилиши, Жанубий Корея ва Марказий Осиё ёш лидерлар форуми ҳамда Ўзбекистон-Корея ёшлар форумлари ўтказилди.
Тошкент вилоятида БМТнинг “Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси”, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ёш тадбиркорлар форуми, Ўзбекистон-Япония ёшлар форуми ўтказилди;
Хоразм вилоятида Ўзбекистон-Ҳиндистон ёшлар форуми ва Марказий Осиё-Хитой ёш иқтидорлар форумлари ўтказилди.
Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти ёш лидерлар форуми (эко-оромгоҳ), “Тошкент шаҳри – МДҲ ёшлар пойтахти” лойиҳаси доирасида “Ёш китобхон” танлови, шахмат турнири, Ёшлар парламентлари йиғилиши, ёшлар муаммоларини ўрганишга қаратилган илмий-амалий конференция ҳамда ёш тадбиркорлар иштирокида бизнес марафон ўтказилди.
Фестиваль доирасида 27-29 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида таниқли хорижий ва маҳаллий олимлар, маданият ва санъат вакиллари, тадбиркорлар, спортчилар билан учрашувлар, кўргазмалар ташкил этилди.
Маълумот учун: “НАСА” экспедицияси аъзоси, туркиялик биринчи астронавт Алпер Гезеравчи, “Д-Биллионс” платформаси асосчиси Эрнест Уметалиев, жаҳон мусиқа юлдузи Димаш Кудайбергенов, жаҳон футбол афсоналари Кристиан Пануччи, Жезус Силва, Сержио Клаудио дос Сантос, Кристиан Дзаккардо, Yutub платформаси эксперти Ян Вейчерс, “Пеарсон” корпорацияси эксперти Арек Жаворски, “З-Нотес” платформаси асосчиси Зубаир Жунжуниа ва бошқа нуфузли меҳмонлар ташриф буюрди.
Шунингдек, Ёшлар ижод саройи ҳудудида илм-фан, касб-ҳунар, тадбиркорлик, ҳунармандчилик, IT, ватанпарварлик ва беш ташаббус олимпиадаси йўналишларини ўз ичига олган 4 та йирик павильон ва 11 та майдондан иборат “Ёшлар шаҳарчаси” ташкил этилди.
Ушбу шаҳарчада ёшлар учун ташкил этилган 50 дан ортиқ турли интерфаол ўйинлар, викториналар, маҳорат дарслари, кўргазмалар, мушоиралар, танлов ва мусобақаларда 5 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этиб, 500 га яқин муносиб ёшлар рағбатлантирилди.
Тошкент фотосуратлар уйида “Орзу” кўргазмаси (болаларнинг кўз операциялари учун 151 млн сўм хайрия маблағлари йиғилди), Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида “Парвоз” ёш ижодкорлар кўргазмаси ташкил этилди.
27-29 июнь кунлари “CАЭх Узбекистан”да ўтказилган халқаро санъат ҳафталиги давомида миллий кўргазмалар, санъат, мода, экофаоллар йўналишларида экспертлар иштирокида муҳокамалар ташкил этилиб, бунга 7 мингдан ортиқ маҳаллий ва хорижлик ёшлар иштирок этди.
Бундан ташқари, “Халқлар дўстлиги” санъат саройида 7 та мамлакат ёшлари ўртасида илк маротаба ўзбек тилида “Қувноқлар ва зукколар” дўстлик кубоги халқаро танлови ўтказилди.
28 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан учрашуви ташкил этилиб, унда барча ҳудудлар ва туман (шаҳар) студияларидан жами 65 минг нафар ёшлар иштирок этди.
30 июнь – “Ёшлар куни” байрами ҳамда “Бутунжаҳон ёшлар фестивали”нинг ёпилиш маросими муносабати билан Тошкент шаҳридаги “Ҳумо Arena” муз саройида 10 минг нафарга яқин ёшлар иштирокида гала-концерт ўтказилди.
Маълумот учун: 14 та ҳудуд ва 208 та туман(шаҳар)да ташкил этилган концерт дастурларига 1 млнга яқин ёшлар қамраб олинди. Тадбирлар аввалида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда “Ёшлар ойлиги” доирасида ташкил этилган лойиҳа ва тадбирлар ҳақида 1,4 мингга яқин маълумот, 85 та байрамона кўрсатув, ток-шоу, эшиттириш ва телемарафонлар, махсус видео-роликлар ёритилди, “Ёшлар овози” газетасининг махсус сони нашр этилди.
Фестиваль жараёнлари 100 дан ортиқ хорижий оммавий ахборот воситаларида, хусусан “Азертаг”, “ТРТ Аваз”, “Ал-Арабия”, “Мир 24”, “Спутникнеwс”, “Россия 24”, “Казинформ”, “Тҳе Halal Times” ва бошқалар, шунингдек халқаро ташкилотларнинг расмий веб саҳифаларида кенг ёритилди.









