Матбуот анжумани
2024-04-25 13:00:00 / Янгиликлар

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 2024-йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлари юзасидан маълумот
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 9 452 та маҳаллада 8,3 млн нафар “ёшлар баланси”ни шакллантириш орқали уларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўргатиш, бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича жорий йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди.
- Давлат идораларининг 7 963 нафар раҳбарларига алоҳида ишлаш талаб этиладиган 123 281 нафар ёш номма-ном бириктирилиб, бугунги кунда раҳбарлар томонидан ёшлар билан учрашувлар ўтказилди ва уларнинг 81 163 нафарига турли ижтимоий-иқтисодий кўмак кўрсатилди.
Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 18 105 нафар ходимларига 4 млн ёшлар оталиққа берилиб, улар билан ишлаш учун 1 372нафардоимий мониторинг қилиш бўйича “yoshlar.ijro.uz” ягона электрон платформасиишга туширилди
II. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 21 минг ёшга “Ёшлар дафтари” орқали ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатилди.
156 минг нафар ёшларга деҳқончилик қилиши учун “маҳалла еттилиги” тавсияси билан 60 минг гектар унумдор ер майдонларини ажратиш ишлари бошланди ҳамда Республика комиссияси ва Давлат хавфсизлиги хизмати назорати остида ердан унумли фойдаланиш ташкил этилмоқда.
Бундан ташқари, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 9 минг нафар ёшга имтиёзли кредит ажратилди, 22 минг нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилиб, бандлиги таъминланди.
III. Ёшларни хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш орқали юқори даромадли фаолиятга жалб этиш мақсадида “Келажак касблари” лойиҳасида 18,6 минг ёшларнинг ўқув марказлардаги курс харажатлари тўлаб берилди.
Шунингдек, ‘‘Ибрат фарзандлари’’ лойиҳаси доирасида 1,2 млн нафардан ортиқ ёшлар 22 та хорижий тилларни, ‘‘Ustoz AI” лойиҳаси доирасида 41,3 минг ёшлар 20 га яқин замонавий касбларни онлайн ўрганмоқда.
Ёшларга хорижий тиллар бўйича халқаро имтиҳон тизимларидан C1 даражасидаги сертификатга эга бўлган 5,8 минг ёшга имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилди.
IV. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида жами 224 та (2023 йилда 215 та) кўнгилочар объектлар (тунги клуб, кафе-бар, дискотека), 65 та (60 та) “Ёшлар сайлгоҳлари” ва 93 та (85 та) “Ёшлар ижод кўчалари”да ташкил этилган танлов ва мусобақаларда жами 3 млнга яқин ёш қамраб олинди.
Иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижод саройи”да намунавий “Креатив парк” ташкил этилди. Бунда замонавий “Шахмат клуби”, ёшларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришга қаратилган “Анимация мактаби”, “Ибрат фарзандлари”, “Ёшлар нашриётлари”, “Волонтёрлар мактаби”, ҳамда “Кулолчилик академияси” фаолияти йўл қўйилиб, ҳозирга қадар 500 минг ёш қамраб олинди.
Бундан ташқари, “Беш ташаббус олимпиадаси”ни йил давомида ўтказиш амалиёти жорий этилиб, бугунги кунга қадар 1,2 млн ёшлар иштирокида “Бўзатов – ёшлар овози” танлови, енгил атлетика, стол тенниси, стрит воркаут, шахмат-шашка мусобақаларининг маҳалла босқичлари ўтказилиб, жами 6,9 млн ёш қамраб олинди (танловлар давом этмоқда).
Китобхонликни ривожлантириш мақсадида “Ёш китобхон” танлови орқали 805 мингдан ортиқ, “Мутолаа” лойиҳаси орқали 250 мингдан ортиқ ёш қамраб олинди. Ёш китобхон лойиҳасининг мазкур мавсумдаги республика босқичида 1-ўрин ғолиблари – Президент совғаси “Кобалт” автомашинаси, 2-ўрин ғолиблари – 50 млн сўмдан, 3-ўрин ғолиблари – 30 млн сўмдан, қолган иштирокчилар 10 млн сўмдан пул мукофоти билан тақдирланди.
V. Ҳалқаро алоқалар
15-16 апрел кунлари пойтахтимизда “Тошкент – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг биринчи ёшлар пойтахти” халқаро лойиҳаси доирасида МДҲга аъзо мамлакатларнинг вакиллари иштирокида Ёшлар кенгаши йиғилиши, Ёшлар жамоат бирлашмалари форуми ўтказилди.
15-18 апрель кунлари Нью-Йорк шаҳри (Америка Қўшма Штатлари)да БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий Кенгаши (ЭКОСОС) Ёшлар форуми ва унинг доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Д.Каттаханова бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлари делегацияси иштирок этди.









