“Ўзбекистон -Швейсария” бизнес-форуми
2026-03-17 / Воқеалар тақвими

17 март куни Цюрих шаҳрида “Ўзбекистон -Швейсария” бизнес-форуми ташкил этилади. Мазкур тадбир икки мамлакатнинг ишбилармон доиралари, етакчи компаниялари ҳамда тегишли ташкилотлари вакилларини бирлаштиради.
Форум доирасида Ўзбекистон ва Швейсариянинг иқтисодий салоҳияти, инвестиция имкониятлари ҳамда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинади.
Дастурда тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш ва амалий ҳамкорликнинг янги йўналишларини аниқлашга қаратилган B2B учрашувлар кўзда тутилган.
Қуйидаги соҳаларда етакчи компаниялар тақдимотлари режалаштирилган:
- Энергетика ва қайта тикланувчи энергия манбалари
- Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати, машинасозлик
- Кончилик ва хомашё ресурслари
- Транспорт (темир йўл ва шаҳар транспортини модернизация қилиш)
- Қишлоқ хўжалиги, жумладан агротуризм
- Фармацевтика саноати ва соғлиқни сақлаш
Мазкур форум икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида барқарор бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни илгари суриш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.
Илтимос, тадбирда иштирок этиш учун қуйидаги шаклни тўлдиринг