Қуёш панеллари ўрнатганларга 153 млрд сўмдан зиёд субсидия берилган
2025-11-03 12:45:00 / Янгиликлар

2025 йилнинг январь — сентябрь ойларида 35 284 нафар жисмоний шахс электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 153 млрд 643 млн сўм давлат буджетидан субсидия олди.
Субсидиянинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:
📍Хоразм вилояти – 42,6 млрд сўм;
📍Қорақалпоғистон Республикаси – 22,4 млрд сўм;
📍Бухоро вилояти – 15,3 млрд сўм.
💳Субсидияни “Солиқ” мобил иловаси "Кешбек ва имтиёзлар" хизматининг “Қуёшли хонадон” бўлимидаги “Картага пул ўтказиш” ойнаси орқали банк картасига ўтказиб олиш мумкин.
📎Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 апрелдан “Қуёшли хонадон” дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт·соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган.
