Эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилиши бошланди
2025-11-03 09:50:00 / Янгиликлар
#моддий_ёрдам

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 апрелдаги ПҚ–134-сон қарорига мувофиқ, ноябрь ойида ҳар бир эҳтиёжманд оилага 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилиши бошланди.
Мазкур ташаббус орқали давлатимиз томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, иситиш мавсуми олдидан уларга енгиллик яратиш мақсад қилинган.
Эслатиб ўтамиз, моддий ёрдам олиш учун аризалар 1 октябргача қабул қилинган бўлиб, улар “Маҳалла еттилиги” томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланган.
Моддий ёрдамни тўлаш учун жами 1,2 трлн сўм маблағ молиялаштирилди.
