Ўзбекистон энергетикаси: ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажмлари ошмоқда
2025-10-31 16:15:00 / Янгиликлар
#электр_энергияси

Ўзбекистонда жами 112 та электр станция мавжуд.
Уларнинг умумий қуввати 24 063 МВт бўлса, йил якунига бориб бу рақам 28 570 МВтга етиши кутилмоқда.
«Яшил» энергетика сари:
2020 йилгача ишлаб чиқаришда фақат ИЭС ва ГЭСлар бўлган бўлса, 2021 йилдан бошлаб қуёш ва шамол электр станциялари қувватлари ҳам кескин ошириб борилмоқда.
2016 йилда мавжуд электр станцияларининг умумий қуввати 14 ГВт бўлган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 28,5 ГВтга етмоқда.
2030 йилда 51,6 ГВт, 2035 йилда эса 59 ГВтга етиши режалаштирилган.
Ишлаб чиқариш: 2016 йилда 59 млрд кВт⋅соат, 2025 йилда эса 85,5 млрд кВт⋅соатга етиши кутилмоқда.
Истеъмол: 2016 йилда 45,7 млрд кВт⋅соат, 2025 йилда 73,1 млрд кВт⋅соатга етиши кутилмоқда.
