Иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича баъзавий меъёр 5 баробарга оширилади — 500 куб метр
2025-10-31 10:30:00 / Янгиликлар

Ноябрь — февраль ойларида ҳар бир ой учун 500 куб метргача, март — октябрда эса ҳар ой учун 100 куб метргача “базавий меъёр” белгиланган.
Куз-қиш мавсумида табиий газ истеъмоли юқори бўлганлиги сабабли Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябрь — февраль ойларида бир ойлик “базавий меъёр” 500 куб метр қилиб белгиланган.
Манба: ВМҚ-204-сон, 16.04.2024-yil.
Бундан ташқари, Президентимизнинг қарорларига асосан, эҳтиёжманд оилаларга ишлатилган электр энергияси ва табиий газ учун давлат томонидан ҳар ойда компенсация берилади.
Компенсация миқдори:
Электр энергияси учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ (200 кВт·соатдан кейинги) 150 кВт·соатгача;
Табиий газ учун — қиш ойларида 250 куб метргача, бошқа ойларда 150 куб метргача баъзавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун компенсация берилади.
📆 Илгари компенсациялар фақат қиш ойларида амал қилган бўлса, энди — йил давомида ҳар ойда берилмоқда.
💵 Шунингдек, 2025/2026 йилги иситиш мавсуми учун ноябрь ойида ҳар бир эҳтиёжманд оилага 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, Энергетика вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, мазкур базавий меъёрларнинг иситиш ва бошқа мавсумлардаги амал қилиш муддатларига ўзгартириш киритиши мумкин.
Қайд этиш керак, хонадонларни иситишда энергия тежамкор газ жиҳозларидан фойдаланиш, иситиш тизими қувурларини изоляциялаш табиий газ сарфини камайтиришга ёрдам беради.Ноябрь — февраль ойларида ҳар бир ой учун 500 куб метргача, март — октябрда эса ҳар ой учун 100 куб метргача “базавий меъёр” белгиланган.
