Қишда электр энергияси тарифлари оширилмайди
2025-10-29 20:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

⚡️ Газлашмаган, электр плиталар билан жиҳозланган кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналарда яшовчи истеъмолчилар амалдаги тарифнинг ярмини тўлайдилар. Масалан, 1 кВт·соат учун 600 сўм эмас, 300 сўм ҳисобланади.
💵 Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан моддий ёрдам ажратилади.
⚡️👨👩👧👦 Газлашмаган ҳудудларга суюлтирилган газ ва кўмир маҳсулотлари имтиёзли нархларда етказиб берилмоқда.
🤝Газлашмаган хонадонларни қўллаб-қувватлаш чоралари давом эттирилади — таклифлар ишлаб чиқилиб, ҳисоб-китоб қилинмоқда.
