Энергетиклар магистраль электр тармоқларида жорий таъмирлаш ишларини давом эттиришмоқда
2025-10-23 18:50:00 / Янгиликлар
#электр_энергияси

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги магистраль электр тармоқлари филиаллари энергетиклари томонидан юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Суратларда Наманган ва Тошкент вилоятлари магистраль электр тармоқлари филиаллари мутахассисларининг 500 кВ кучланишли «Л-524», «Л-522» ҳамда «Л-502» электр узатиш тармоқларидаги таъмирлаш ишлари акс этган.
⚡️ Маълумот учун: ушбу электр узатиш тармоқларининг баландлиги 40-45 метрни ташкил қилади. Энергетиклар таянчнинг энг юқори қисми — электр узатиш тармоғининг изоляторларида ишлашмоқда.




