Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Москва шаҳрида Александр Новак билан учрашув ўтказди
2025-10-16 23:30:00 / Янгиликлар

Москва шаҳрида ўтаётган «Россия энергетика ҳафталиги – 2025» халқаро форуми жаҳон энергетика соҳасидаги энг йирик ва нуфузли платформалардан бири ҳисобланади. Унда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро экспертлар ҳамда етакчи энергетика компаниялари иштирок этмоқда.
Форум доирасида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Россия Ҳукумати Раиси ўринбосари Александр Новак билан учрашув ўтказди. Унда нефть-газ ва электр энергетика соҳасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда ушбу йўналишларда олиб борилаётган ишларни муҳокама қилдилар.
Давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин куни кеча бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратган эдилар.
Икки давлат раҳбарлари томонидан белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш бўйича келишувга эришилди.


