Qayta tiklanuvchi energiya manbalari texnologiyalari bo‘yicha trening tashkil etildi
2025-10-16 15:30:00 / Янгиликлар

Энергетика вазирлиги ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида “ACWA Power” ҳамда “Energy and Water Academy” (EWA) томонидан Тошкент шаҳрида қайта тикланувчи энергия манбалари технологиялари бўйича тренинг ўтказилди.
Мазкур тренинг муҳандислар, ишлаб чиқувчилар, иқтисодчилар, юристлар ва таълим соҳаси вакилларини, хусусан, Ширин энергетика коллежи талабаларини бирлаштириб, юртимизда «яшил» энергетикани ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан билимларини мустаҳкамлашга қаратилди.
Тадбир интерактив шаклда ўтказилиб, иштирокчиларга қуёш ва шамол электр станциялари, энергия сақлаш тизимлари (БEСС) ҳамда «яшил» водород технологиялари ҳақида назарий ва амалий билимлар берилди.
Мазкур тадбир “ACWA Power” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «яшил» энергия манбалари лойиҳалари доирасида ташкил этилди.





