«Ўзбекнефтгаз» Фарғона водийсини етарли миқдорда автобензин билан таъминлайди
2025-09-05 10:00:00 / Янгиликлар

Аввал хабар берганимиздек, Фарғона водийсида бугун, 5 сентябрь куни соат 12:00 дан 36 соат давомида «Оҳангарон–Пунгон» магистраль газ қувури орқали табиий газ узатиш вақтинча тўхтатилиши муносабати билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига вақтинча чеклов киритилади.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳудуд аҳолисининг автобензинга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида биржа савдоларига Фарғона водийси учун 2000 тонна бензин қўйишини маълум қилади.
Бу кўрсаткич шу кунга қадар ўртача кунлик 250, 300 тоннани ташкил этарди. 2000 тонна одатий кунга нисбатан 7 карра кўп дегани.
Шунингдек, нефть базалар фаолияти 24 соатлик иш режимига ўтказилиб, автобензинни ҳудудий АЁҚШларга узлуксиз етказиб берилиши таъминланади.
