Президентимиз мустақиллигимизнинг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан ёқилғи-энергетика соҳасининг бир гуруҳ ходимларини мукофотлади
2025-08-25 17:00:00 / Янгиликлар
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади. Улар орасида Ёқилғи-энергетика соҳаси ходимлари ҳам бор.
Хусусан:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони билан:
Уразметов Шермухаммат Джумабаевич - «Ўзбекгеофизика» акциядорлик жамиятининг «Устюрт геофизика экспедицияси» филиали геология-геофизика ишларини истиқболли прогнозлаш бўлими бошлиғи;
Ҳамроев Умаржон Артиқович - «Навоиюран» давлат корхонасининг «Уран ва ноёб металлар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш маркази геология-қидирув экспедицияси бош геологи.
«Дўстлик» ордени билан:
Шонагметова Нина Ефимовна - «Ўрта Чирчиқ гидроэлектрстанциялари каскади» филиалининг ишлаб чиқариш-техник бўлими етакчи муҳандиси, Тошкент вилояти.
«Содиқ хизматлари учун» медали билан:
Жураев Баходир Ибрагимович - «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти раиси.
«Шуҳрат» медали билан:
Дадаходжаев Носир Ибрагимович - «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» масъулияти чекланган жамиятининг изоляция ва ўта кучланишдан ҳимояланиш ишлаб чиқариш хизмати бошлиғи ўринбосари;
Джумабекова Гулзайнат Хусановна - «Чирчиқ трансформатор заводи» акциядорлик жамиятининг цех ғальтак ўровчиси, Тошкент вилояти;
Иргашев Элёр Агламович - «Гидропроект» акциядорлик жамияти бош муҳандиси;
Улугов Асроржон Аскаралиевич - «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятининг «Тўполанг ГЭС» филиали директори;
Фазилова Фатима Мурадуллаевна - «Ўзбекгидрогеология» давлат муассасасининг Ғарбий Ўзбекистон дала гидрогеология экспедицияси гидрогеология партиялари етакчи гидрогеологи, Сурхондарё вилояти.
Давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган соҳа ходимларини Энергетика вазирлиги жамоаси самимий табриклайди ва келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилайди!
