Электр таъминоти корхоналари инспекторлари «боди-камера» билан ишлаяпти
2025-08-07 10:30:00 / Янгиликлар

Электр таъминоти корхонаси ва истеъмолчи оъртасидаги муносабатларда шаффофликни таъминлаш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тизимни рақамлаштириш, замонавий технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳозирда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти «Энергосавдо» Самарқанд филиалида «Э-далолатнома» расмийлаштириш тизими йўлга қўйилган бўлиб, туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналарига 158 дона планшет ажратилган.
Инспекторлар томонидан ҳар бир далолатнома ушбу планшетлар орқали тузилиб, тизимга киритилади. Қоғоз далолатномалардан фарқли равишда ҳар бир далолатноманинг ҳисоби юритилади, унинг ижроси таъминланади.
Бундан ташқари, ҳозирги кунда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманидаги инспекторларга 54 та боди-камера берилган. Уларнинг истеъмолчилар билан муомала, мулоқоти, жойларда ўтказган ўрганиш ишлари ушбу камералар орқали ёзиб олинади.



