Олтинкўл туманидаги “газ заправка”да 13,8 млрд сўмлик табиий газ талон-торож қилинганлиги аниқланди
2025-07-25 14:00:00 / Янгиликлар

Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.
Хусусан, Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги «О.Г.О» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган текширишда ўлчов қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатилиши оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 13,8 млрд сўмлик табиий газ талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош қилишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.
Шуни унутмангки, энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош қилинади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.


