“Иссиқлик электр станциялари” АЖ 2025 йил биринчи ярим йиллигидаги эришган асосий натижаларини эълон қилди
2025-07-17 12:55:00 / Матбуот анжуманлари

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги якуни бўйича 14 миллиард 384 миллион кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва белгиланган режа – 101,5 фоизга бажарилди.
Жамият томонидан 2025 йилда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 17 та инвестиция лойиҳалари доирасида режа бўйича 701,93 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилиши белгиланган.
Бунда биринчи ярим йиллик учун ўзлаштирилиши режалаштирилган маблағ 234,93 миллион АҚШ долларини ташкил этган бўлса, лойиҳалар доирасида амалда 286,85 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилди ва биринчи ярим йиллик бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи 121,7 фоизга бажарилишига эришилди.
Ҳозирда “Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти сўнгги нуқталарида жойлашган 6 та маҳаллада когенерация лойиҳаларини амалга ошириш” инвестиция лойиҳаси доирасида Сергели туманининг Ўзгариш маҳалласида замонавий когенерация қурилмаси фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
Шунингдек, айни пайтда Юнусобод туманидаги 4-сон иссиқлик маркази ҳудудида 100 МВт қувватга эга газ-поршенли қурилмаси, Толимаржон ИЭСда умумий қуввати 1065 МВт бўлган ва Навоий ИЭС да умумий қуввати 650 МВт бўлган замонавий буғ-газ қурилмалари бунёд этиш ишлари давом эттирилмоқда.
