Тошкент давлат техника университети илк бор дунёдаги энг нуфузли ТОП-1000 ОТМ қаторига кирди
2025-06-25 12:00:00 / Янгиликлар

Илк бор Тошкент давлат техника университети “QS World University Rankings 2026” халқаро рейтингида дунёнинг ТОП-1000 та ОТМ қаторига кириб, умумий рейтингда #901–950 ўринни эгалланлиги муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.
Унда нуфузли меҳмонлар, фан ва жамоат арбоблари, турли вазирлик ва идоралар масъуллари, университет жамоаси, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Тантанали табдирни Тошкент давлат техника университети ректори, академик Садритдин Махаматдинович қутлов сўзи билан очиб бериб, жамоани янги юқори натижа билан табрикладилар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Далиев Шахрух Хожакбарович, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Тўхтамуродов Беҳзод Тоир ўғли, Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖ, Ўзбекистон Техника жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Иссиқлик электр станциялари АЖнинг вакиллари ҳамда университет профессор-ўқитувчилари техника фанлари доктори, академик Юсуфбеков Нодирбек Рустамбекович, техника фанлари доктори, академик Аллаев Қаҳрамон Рахимович, техника фанлари доктори, академик Неъматов Сойибжон Содиқовичлар сўзга чиқиб, қутловларини етказишди.
2025 йилнинг 19 июнь куни таълим тизимидаги нуфузли таҳлилий агентлик QS World University Rankings 2026 йил учун дунёнинг энг яхши университетлари рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ТДТУ дунё миқёсида 901-950 ўринлар қаторидан жой олди.






