Энергетика вазирлигида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятига бағишланган навбатдаги семинар бўлиб ўтди
2025-05-08 18:00:00 / Янгиликлар

Бугун, 8 май куни Энергетика вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган навбатдаги семинар ташкил этилди.
Унда Энергетика вазирлиги, ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналарининг коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул ходимлари ҳамда Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгаши вакиллари иштирок этишди.
Видеоконференс-алоқа шаклида ўтказилган мазкур семинарда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Ойбек Абдуғаниев томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналарида коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини олдини олиш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф этиш бўйича долзарб масалалар ҳақида тушунчалар берилди.
Семинар давомида иштирокчиларнинг саволларига масъуллар томонидан батафсил маълумотлар берилди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни 2024 йил 5 июнда қабул қилинган ва 2024 йил 6 декабрдан бошлаб кучга кирган.





