Электр энергияси истеъмолини ҳисоблаш калькулятори янгиланди
2025-04-30 12:35:00 / Янгиликлар

Электр энергияси истеъмолини ҳисоблаш калькулятори янгиланди. Ундан веб-сайт ва “HET BILLING мобил иловаси орқали фодаланиш мумкин
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини қоъллаб-қувватлаш мақсадида 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич оъзгариш графигига оъзгартишлар ва қоъшимча киритиш ҳақида” 194-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга асосан, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача боълган дифференциаллашган тариф боъйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда. Яъни, 2025 йил 1 майдан эътиборан аҳоли истеъмолчилари 201 кВт·соатдан 500 кВт·соатгача боълган янги миқдор оралиғида ҳар бир кВт·соат учун 800 соъмдан тоълайдилар.
Истеъмолчилар учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан жорий йилнинг 1 май санасидан бошлаб амал қиладиган янги тарифларни ҳисоблаш учун “Электр энергиясининг истеъмол қилиш калькулятори” янгиланди.
Калькулятордан жамиятнинг расмий веб-сайти ва “HET BILLING мобил иловаси орқали фодаланиш мумкин.
