2025 – 2027 йилларда энергия сарфи юқори бўлган 34 та корхонада 303,6 млн кВт⋅соат электр энергияси ва 7,3 млн куб метр табиий газ иқтисод қилиниши белгиланган
2025-04-23 15:55:00 / Янгиликлар

АОКАда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокидаги брифингда энергия аудит таҳлили бўйича маълумот берилди:
⚫️Энергетика вазирлиги, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ва Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда энергия сарфи юқори бўлган 34 та корхонада энергия аудити ўтказилиши белгиланди. Шунингдек, энергия самарадорликни оширишга қаратилган энергия ресурслари истеъмолини қисқартириш дастури ишлаб чиқилди.
⚫️Унга кўра, 2025 – 2027 йилларда 303,6 млн кВт⋅соат электр энергияси ва 7,3 млн куб метр табиий газни иқтисод қилиниши белгиланди.
⚫️Хусусан, белгиланган чораларни амалга ошириш натижасида 2025 йилда 43,5 млн кВт⋅соат электр энергияси ва 6,7 млн куб метр табиий газ, 2026 йилда 121,2 млн кВт⋅соат электр энергияси ва 659 минг куб метр табиий газ ва 2027 йилда эса 138,9 млн кВт⋅соат электр энергияси иқтисод қилинади.
⚫️Жорий йилнинг январь – март ойларида 33,1 млн кВт⋅соат электр энергияси ва 10,9 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинди.
⚫️Шунингдек, бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига январь-март ойларида 606 минг кВт⋅соат электр энергияси сарфи камайди.
⚫️Ташкилий-техник чора-тадбирлар, электр ускуналарни капитал таъмирлаш ҳисобига 10 минг кВт⋅соат электр энергияси иқтисод қилинди.
⚫️Бундан ташқари, Тошкент вилоятидаги «Бекободсемент» АЖда кўмир ёқилғисига ўтиши натижасида жорий йилнинг И-чорагида 10,9 млн куб метр табиий газ иқтисод қилинди.
