Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимида ишлаш бўйича ўқув-семинар ташкил этилди
2025-04-14 15:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 11 апрель куни Адлия вазирлигининг Қонунчиликни тизимлаштириш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси томонидан Энергетика вазирлиги ҳамда «Ўзэнергоинспекция» ходимлари учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими — «loyiha.adliya.uz»да ишлаш бўйича ўқув-семинар ташкил этилди.
Унда Адлия вазирлиги масъуллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ–111-сон Фармони билан жорий қилинган «loyiha.adliya.uz» платформасида ишлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини соддалаштирилган ҳамда кенгайтирилган тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг ҳисоботларини яратиш босқичлари, жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш бўйича батафсил маълумот берилди.
Семинар давомида иштирокчилар платформада ишлаш жараёни билан боғлиқ саволларига жавоб олишди ҳамда уни такомиллаштириш бўйича ўзларининг таклифларини беришди.




