Бугун “Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” концепцияси доирасида Бош прокуратурада навбатдаги маърифат тадбири ташкил этилди
2025-04-04 17:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда Энергетика вазирлиги Молиявий иқтисодий таҳлил ва нарх сиёсати бўлими бошлиғи О.Равшанова, вазирлик ҳузуридаги Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси бош мутахассиси И.Узоқов ва вазирлик ҳузуридаги илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими Д.Юсуповлар “Қайта тикланувчи энергия манбалари ва ёқилғи-энергетика соҳасида давлат тариф сиёсати” мавзусида маъруза қилишди.
Тадбирда сўз олган О.Равшанова ёқилғи-энергетика соҳасида давлат тариф сиёсати, электр энергияси ва табиий газ бозори структураси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси фаолияти ҳамда табиий газ ва электр энергияси таннархлари ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, И.Узоқав ўз нутқида вазирлик ҳузуридаги Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси фаолияти, электрон платформа орқали қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш тартиби, бунинг учун Жамғарма томонидан компенсация маблағлари ажратиш ва бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари хусусида айтиб ўтди.
Шу билан бирга, тадбир давомида Д.Юсупов ҳам вазир ҳузуридаги илмий-тадқиқот институти фаолияти бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Иштирокчилар ўзларига қизиқарли бўлган саволларга батафсил жавоб олишди.



