Магистраль электр тармоқлари назорат кўригидан ўтказилмоқда
2025-03-03 11:30:00 / Янгиликлар
#24соатлинавбатчилик_асосида

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистраль электр тармоқлари филиаллари томонидан назорат кўрикларини ўтказиш давом эттирилмоқда.
Суратларда «Наманган магистраль электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг «Қамчиқ» довонидан ўтувчи 220–500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларида назорат кўригида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари акс этган.
Жумладан, мутахассислар металл конструкцияли устунларни мустаҳкамлаш ишларини давом эттиришмоқда. Шикастланган тармоқ элементлари алмаштирилмоқда.







