Мўғулистон Бош вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация Юқори Чирчиқ туманидаги қуёш фотоэлектр станциясига ташриф буюрди
2025-01-28 19:30:00 / Янгиликлар

Кеча, 27 январь куни Мўғулистон Бош вазири ўринбосари Доржханд Тогмид бошчилигидаги делегация аъзолари Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан ишга туширилган, қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясига ташриф буюрди.
Шунингдек, делегация таркибида Мўғулистон парламенти аъзолари ва энергетика соҳаси вакиллари ҳам иштирок этди.
Ташрифнинг мақсади мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишишдан иборат.
“ACWA Power” компаниясининг Ўзбекистондаги раҳбари Жон Заиди делегацияга компаниянинг юртимиздаги портфели ва инвестиция имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди.



