Жорий этилган янги тартибга мувофиқ мажбурий энергия аудитидан ўтказиладиган йирик истеъмолчилар рўйхати
2025-01-16 12:00:00 / Янгиликлар
Диққат, эълон!
Жорий этилган янги тартибга мувофиқ мажбурий энергия аудитидан ўтказиладиган йирик истеъмолчилар рўйхати
Ушбу рўйхатга киритилган йирик истеъмолчилар энергия аудитидан мажбурий ўтказиш муддатларига мувофиқ энергия аудитидан ўтказилганлиги ва чора-тадбирлар режасини “Ўзэнергоинспекция”нинг ҳудудий бошқармаларига тақдим этилади.
Тақдим этилган рўйхатга мувофиқ мажбурий энергия аудитини ўтказмаган ва энергия аудити таклифларига мувофиқ чора-тадбирларни белгиланган муддатларда бажармаган йирик истеъмолчиларга нисбатан электр энергияси ва табиий газнинг амалдаги тарифига 1,5 баравар миқдорда ўсувчи коеффициент қўлланади (энергия аудити ўтказилаётган даврдан ташқари).
⚡️ Ушбу рўйхат билан батафсил танишиш
Қўшимча маълумот учун “Ўзэнергоинспекция” Энергия самарадорлик департаментига мурожаат қилишингиз мумкин.
🔝 Мурожаат учун телефон:71 208-10-19 (0126)
🔝 Telegram bot – @energoInspeksiya_bot