Туркиядан муносабат: Ўзбекистоннинг юқори инвестициявий салоҳияти билан бир қаторда, мамлакатдаги тинчлик ва хавфсизлик, иқтисодиётнинг барқарорлиги бизни ўзига фаол жалб қилмоқда
2024-12-15 15:05:00 / Янгиликлар
"iLTEKNO" компанияси бош директори Али Ниҳат Дилек (Туркия) "Дунё" АА учун интервьюсида бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган энергетика соҳасида янги қувватларни ишга тушириш ва навбатдаги лойиҳалар қурилишига старт бериш маросими ҳақидаги фикрларини билдирди:
– Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишни бошлаганимизга олти йил бўлди ва ҳозирги кунда 15 та лойиҳани амалга оширишни режалаштиряпмиз. Биласизми, мен бир нарсани алоҳида айтиб ўтмоқчиман, бизнинг илк лойиҳамизни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев очиб берган эди. Бугун бизнинг режага асосан сўнгги лойиҳамизнинг очилиши ҳам давлат раҳбари томонидан амалга оширилди.
Бунда ҳам рамзий маъно бор, яъни бу давлат раҳбари инвестиция лойиларини бошидан охиригача қўллаб-қувватлашининг ифодасидир, деб ўйлайман. Бизга Ўзбекистонда ишлаш ёқади. Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти юқорилиги билан бир қаторда, мамлакатдаги тинчлик ва хавфсизлик, иқтисодиётнинг барқарорлиги ва бу юртнинг одамлари бизни доим ўзига жалб қилади. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатидаги дунё давлатлари билан дўстона алоқалари ҳам уни янада кучли қилмоқда, дейиш мумкин.