COP-29: “ACWA Power” компанияси Ўзбекистонда 2000 мегаватт⋅соат қувватли электр энергиясини сақлаш тизимларини қуради
2024-11-14 20:00:00 / Янгиликлар
Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган COP-29 анжумани доирасида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси ўртасида Республика бўйлаб умумий қуввати 2000 МВт⋅соат бўлган электр энергиясини сақлаш тизимларини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома имзоланди.
Лойиҳа доирасида Республика бўйлаб ягона энергетика тизимида ўрганишлар ўтказилади ва ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар танланиб, электр энергиясини сақлаш тизимлари босқичма-босқич жорий этилади.
Дастлабки баҳолашларга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 1,1 млрд АҚШ долларини ташкил этади.
Лойиҳа қурилиши даврида 1000 дан ортиқ иш ўринлари яратилади.