Ушбу энергия сақлаш тизими — Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган “Оҳангарон” энергия сақлаш тизими бўлиб, 100 МВт қувват ва 200 МВт·соат сиғимга эга
2026-11-26 14:15:00 / Янгиликлар

Лойиҳа Хитойнинг “China Energy Overseas Investment” компанияси томонидан 110 млн доллар инвестиция ҳисобидан амалга оширилган. Тизим учун 15,26 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, у 2025 йил 5 декабрь куни ишга туширилган.
Мазкур лойиҳа Президентимизнинг 2024 йил 29 февралдаги ПҚ–98-сон қарори доирасида амалга оширилган.
Маълумот учун: Ушбу тизим йилига 141 млн кВт·соат электр энергиясини сақлаш имкониятига эга. Электр энергиясига талаб юқори бўлган тиғиз вақтларда тизим икки соат давомида 100 МВт қувватда тармоққа электр энергиясини етказиб беради.
Энергия сақлаш тизими электр энергиясига талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатни сақлаш, электр тармоқларидаги юкламани мувозанатлаштириш, истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш ҳамда юртимиз энергетика тизимининг ишончлилигини оширишга хизмат қилади.
