2026 йил 24 ноябр куни юртимизда 255,8 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди
2026-11-25 11:55:00 / Янгиликлар

Бу ўтган йилнинг шу кунига нисбатан 4,2 млн кВт·соат ёки 1,6 фоизга кам (2025 йил 24 ноябрь куни 260 млн кВт·соат).
Шундан:
ИЭСларда – 213,6 млн кВт·соат (−4,3%), 2025 йилда 223,3 млн кВт·соат,
ГЭСларда – 17,8 млн кВт·соат (+66,4%), 2025 йилда 10,7 млн кВт·соат,
Қуёш станцияларида – 11,7 млн кВт·соат (−4,1%), 2025 йилда 12,2 млн кВт·соат,
Шамол станцияларида – 9,2 млн кВт·соат (−14,8%), 2025 йилда 10,8 млн кВт·соат,
Блок станцияларида – 3,3 млн кВт·соат (+17,9%), 2025 йилда 2,8 млн кВт·соат,
Кичик қувватли қуёш панеллари – 0,2 млн кВт·соат (0%), 2025 йилда 0,2 млн кВт·соат.
Изоҳ: 2026 йил 24 ноябрь куни электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ўтган йилнинг шу кунига нисбатан камайиши, аввало, электр энергиясига бўлган талабнинг пасайиши билан боғлиқ.
Хусусан, об-ҳавонинг ўтган йилнинг мос кунига нисбатан илиқ келиши биноларни иситиш учун электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг камайишига таъсир кўрсатган. Натижада кунлик электр энергияси истеъмоли 233,8 млн кВт·соатдан 226,5 млн кВт·соатга тушиб, 7,3 млн кВт·соат ёки 3,1 фоизга камайган.
Шу билан бирга, электр энергиясига бўлган талабнинг пасайиши ҳамда гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқариш ҳажмининг 66,4 фоизга ошиши иссиқлик электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартириш имконини берган.



