2026 йил 22 ноябр куни юртимизда 254,2 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди
2026-11-23 12:35:00 / Янгиликлар

Бу ўтган йилнинг шу кунига нисбатан 6,5 млн кВт·соат ёки 2,5 фоизга кам (2025 йил 22 ноябрь куни — 260,7 млн кВт·соат).
Шундан:
ИЭСларда – 188,5 млн кВт·соат (−10,3%), 2025 йилда 210,2 млн кВт·соат,
ГЭСларда – 17,9 млн кВт·соат (+54,3%), 2025 йилда 11,6 млн кВт·соат,
Қуёш станцияларида – 18 млн кВт·соат (+45,2%), 2025 йилда 12,4 млн кВт·соат,
Шамол станцияларида – 26,2 млн кВт·соат (+11,5%), 2025 йилда 23,5 млн кВт·соат,
Блок станцияларида – 3,3 млн кВт·соат (+13,8%), 2025 йилда 2,9 млн кВт·соат,
Кичик қувватли қуёш панеллари – 0,3 млн кВт·соат (+200%), 2025 йилда 0,1 млн кВт·соат.
Изоҳ: 2026 йил 22 ноябрь куни электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ўтган йилнинг шу кунига нисбатан камайиши, аввало, электр энергиясига бўлган талабнинг пасайиши билан боғлиқ.
Хусусан, жорий йилнинг 22 ноябрь куни об-ҳавонинг ўтган йилнинг шу кунига нисбатан илиқ келиши биноларни иситиш учун электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг камайишига таъсир кўрсатган. Натижада, кунлик электр энергияси истеъмоли ўтган йилнинг мос кунидаги 231,8 млн кВт·соатдан 222,2 млн кВт·соатга тушиб, 9,6 млн кВт·соат ёки 4,1 фоизга камайган.
Шунингдек, 22 ноябрнинг якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани ҳам айрим корхона ва ташкилотларда электр энергияси истеъмолининг камайишига таъсир кўрсатган.
Шу билан бирга, гидроэлектр, қуёш ва шамол электр станцияларида ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ҳисобига иссиқлик электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми қисқартирилган.



