Жиззахда 550 МВт қувватли янги иссиқлик электр станцияси ягона энергетика тизимига уланди
2026-11-20 17:30:00 / Янгиликлар

Бугун, 20 ноябр куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида Туркиянинг “Cengiz Enerji” компанияси билан ҳамкорликда барпо этилган 550 МВт қувватли янги иссиқлик электр станцияси Ўзбекистон ягона энергетика тизимига уланиб, электр энергияси етказиб беришни бошлади.
Умумий қиймати 500 млн доллар бўлган мазкур стансия замонавий, юқори самарадорликка эга буғ-газ қурилмалари билан жиҳозланган. Стансия йилига 4,4 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда 500 млн куб метр табиий газни тежаш имкониятига эга.
Янги станциянинг ишга туширилиши юртимизда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.



