Расмий ахборот
2026-11-14 18:55:00 / Янгиликлар
Тошкент шаҳрида табиий газ босимининг пасайиши билан боғлиқ ҳолатни бартараф этиш мақсадида зарур тезкор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Айни пайтда Тошкент шаҳрига табиий газ етказиб берувчи қувурларнинг кириш нуқталарида газ босими оширилди.
Яқин 2–3 соат ичида газ тақсимлаш тармоқларида босим босқичма-босқич кўтарилиб, истеъмолчиларнинг табиий газ таъминоти меъёрга келиши таъминланади.
Шу муносабат билан аҳолимиздан газ жиҳозларидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлишни, уларнинг созлигини текширишни ҳамда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраймиз.
Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчиларимиздан узр сўраймиз.
