Қисқа савол-жавоблар
2026-11-14 15:45:00 / Янгиликлар
#савол_жавоб

Савол: Компенсацияни кимлар олади?
Жавоб: Суюлтирилган газ сотиб олган:
1️⃣ Ижтимоий реестрга киритилган оилалар;
2️⃣ реестрга киритилмаган, лекин моддий аҳволи бўйича реестрдаги оилалар мезонларига мос келадиган ва оиладаги жон бошига ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг икки бараваридан ошмайдиган оилалар;
3️⃣ етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилалар.
Реестрга киритилмаган оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ариза берилган санадан бошлаб уч ой ичида, кейин ҳар олти ойда “маҳалла еттилиги” томонидан ўрганилади.
Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 31-октябрдаги 602-сон қарори, 5-банд. Маъмурий регламентнинг 1-банди ва 13-банди.
Давоми кейинги савол-жавобда.
