Ёруғлик ортидаги инсонлар...
2026-11-14 14:00:00 / Янгиликлар
#Энергетиклар_меҳнати

Хонадонларимиздаги ёруғлик, мактаблардаги дарслар, шифохоналар ва корхоналар фаолияти — буларнинг барчасида барқарор электр таъминотининг ўрни бор. Унинг ортида эса энергетикларнинг кундалик меҳнати, билими ва масъулияти туради.
Тармоқларни текшириш, ускуналарни созлаш, тизим ҳолатини кузатиш… Шаҳар уйқуга кетганда ҳам энергетикларнинг тунги навбатчилиги давом этади.
“Энергетиклар меҳнати” янги рукнини бошлаймиз. Унда соҳа ходимлари, уларнинг кундалик иш жараёнлари, тажрибаси ва ҳаётий ҳикоялари билан таништириб борамиз.
Илк лавҳамиз — электр тармоқлари ва подстанцияларда хизмат қилаётган мутахассислар ҳақида.
