Қисқа савол-жавоблар
2026-11-13 18:50:00 / Янгиликлар

Савол: 15-ноябрдан суюлтирилган газ нархи ошиши эҳтиёжманд оилаларга ҳам таъсир қиладими?
Жавоб: Йўқ, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун суюлтирилган газ нархи амалда ошмайди. Чунки давлат томонидан уларга ҳар бир килограмм газ учун 3 000 сўмдан, ойига 20 килограммгача компенсация берилади.
2026-йил 15-ноябрдан аҳоли учун суюлтирилган газнинг чакана нархи ҚҚС билан бирга 1 килограмм учун 5 000 сўм этиб белгиланади. Компенсация ҳисобига эҳтиёжманд оилалар учун газнинг 1 килограмми амалда 2 000 сўмга тушади — бу аввалги нарх даражасидир.
Масалан: оила бир ойда 20 кг суюлтирилган газ харид қилса, жами 100 000 сўм тўлайди. Шундан 60 000 сўми компенсация сифатида қайтарилади. Натижада оиланинг ҳақиқий харажати 40 000 сўмни ташкил этади.
Ушбу компенсация 2030-йил 1-январгача амал қилади. Ойига 20 килограммдан ортиқ харид қилинган газ учун компенсация берилмайди.
Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 31-октябрдаги 602-сон қарори, 2- ва 5-бандлар.
Давоми кейинги савол-жавобда.
