Шамол электр стансияларида ишлаб чиқариш ҳажми нега ўзгаради?
2026-11-13 17:10:00 / Янгиликлар

Бутун дунёда шамол электр стансияларининг ишлаб чиқариш ҳажми шамол тезлигига боғлиқ. Шамол сустлашганда электр энергияси ишлаб чиқариш камаяди, тезлик етарли бўлмаганда эса вақтинча тўхтайди. Бу — шамол энергетикасига хос одатий иш жараёни.
Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги 500 МВт қувватли “Баш” шамол электр стансиясида ҳам айни пайтда шамол тезлиги электр энергияси ишлаб чиқариш учун етарли эмас.
Шамол зарур тезликка етиши билан турбиналар автоматик равишда яна ишга тушади ва электр энергияси ишлаб чиқариш тикланади.
