Наманганда юқори кучланишли электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари бажарилди
2026-11-10 18:30:00 / Янгиликлар

Электр энергиясини истеъмолчиларга узлуксиз ва барқарор етказиб беришда магистрал электр тармоқларининг техник созлиги муҳим аҳамиятга эга.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 110 кВ кучланишли “Л-Тепақўрғон-2” электр узатиш тармоғида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Иш жараёнида тармоқнинг техник ҳолати кўздан кечирилиб, ишончли ишлашини таъминлашга қаратилган зарур таъмирлаш тадбирлари бажарилди.
Бу эса, энергетика тизими барқарорлигини минлаш, эҳтимолий носозликларнинг олдини олиш ва истеъмолчиларни электр энергияси билан ишончли таъминлашга хизмат қилади.




