Бухоро вилоятида электр таъминоти барқарорлиги янада мустаҳкамланмоқда
2026-11-05 18:20:00 / Янгиликлар

Электр тармоқлари қувватини ошириш ва мавжуд инфратузилмани модернизация қилиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Хусусан, Бухоро шаҳридаги 35/10 кВли “Мохихосса” подстансиясига 10 000 кВА қувватга эга янги куч трансформатори ўрнатилди.
Мазкур янгиланиш подстансиянинг электр таъминоти имкониятларини кенгайтириш, ортиб бораётган юкламаларни барқарор тақсимлаш ҳамда истеъмолчиларни сифатли ва ишончли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
