Навоий иссиқлик электр стансиясида 650 МВт қувватга эга замонавий буғ-газ қурилмасини барпо этиш ишлари жадал давом этмоқда
2026-11-05 15:15:00 / Янгиликлар
#янги_қувват

Лойиҳа ишга туширилиши натижасида йилига 4,8 млрд кВт·соат электр энергияси ва соатига 200 Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Шунингдек, йилига 870 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилади.
Лойиҳанинг бош пудратчиси сифатида Япониянинг “Mitsubişi Corporation” ва “Mitsubişi Power Ltd.” компаниялари консорсиуми, субпудратчи сифатида эса Туркиянинг “Çalık Enerji” компанияси иштирок этмоқда.
Мазкур лойиҳа мамлакат энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини барқарор электр энергияси билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.





