Қисқа савол-жавоблар
2026-10-30 14:10:00 / Янгиликлар

Савол: Қувват 50 кВтдан юқори бўлса, истеъмолчи пудратчини ўзи танлай оладими?
Жавоб: Ҳа. Техник шартлар 3 иш куни ичида тақдим этилади. Шундан сўнг истеъмолчи Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки тегишли рухсатга эга бошқа пудратчини мустақил танлаши мумкин.
Асос: ВМҚ-555, 2021-йил 31-август. Маъмурий регламентнинг 2-боби, 4-§, 4-хатбоши.
—————
Савол: Электр ҳисоблагични маиший истеъмолчи ўз ҳисобидан сотиб олиши керакми?
Жавоб: Йўқ. Маиший истеъмолчилар учун ҳисоблагични сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш ва пломбалаш ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Асос: ВМҚ-555, 2021-йил 31-август. Маъмурий регламентнинг 5-а-банди, 10-хатбоши.
