Ушбу сўровномада акс этган электр станцияси — Жиззах вилоятининг Фориш туманида жойлашган, қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясидир
2026-10-24 17:25:00 / Янгиликлар
#яшил_энергия

Мазкур станция йилига 1,1 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга.
Жорий йил бошидан буён станцияда 897 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Натижада 239,2 млн куб метр табиий газ тежалди ва атмосферага 515,8 минг тонна чиқинди чиқарилишининг олди олинди.
Маълумот учун: ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 448,5 мингта хонадоннинг ўртача 10 ойлик электр энергияси истеъмолига тенг.


